Янгиликлар

ҚИЗЛАРИМИЗ БЕЛЛАШДИЛАР

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, қизларни фаоллигини ошириш мақсадида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Каттақўрғон шаҳар истироҳат боғида  хотин-қизлар қўмитаси  ва Ёшлар иттифоқи" сардорлари  ҳамкорлигида "Қизлар беллашуви" ўтказилди. Югуруш, арқон тортиш мусобақалари давомида нафақат лидер қизларимиз балки нотинч оила фарзандлари  ҳамда тарбияси оғир ёшлар иштирок этдилар. Мусобақалар тугагунга қадар 16 та ўчоқларда  палов ҳам тайёрланди.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Бугун шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни кенгаш раиси, шаҳар ҳокими М.Хашимов бошқарди. Унда прокуратура, ИИБ, Суд идораси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, фуқаролар йиғинлари раислари, сектор раҳбарлари ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этди.

ОИЛА МУҚАДДАС, ФАРЗАНД БЕБАҲО

Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалари- нинг ижросини таъминлаш ҳамда бу борада Мажбурий ижро бюро раҳбарининг 2018 йил 21 январдаги 10-Ф-сонли фармойишга асосан Бюронинг ҳудудий бошқармаларида, хусусан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ижро иши самарадорлигини ошириш  мақсадида шаҳар драма театрида вояга етмаган фарзандлари учун алимент олишда муаммоларга дуч келаётган оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ -ДАВР ТАЛАБИ

Бугунги кунда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларни касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш умуммиллий сиёсатнинг ажралмас қисмига айланди. Шу боисдан   хотин-қизларнинг барча соҳаларда фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM