“БУГУНГИ КУНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК”

Бугун  шаҳримиздаги 4- мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ўқув семинари ана шу мавзуга бағишланди. Тадбир иштирокчилари муассасада ташкил этилган “Кузатув кенгаши”,  кичик кутубхона фаолияти ҳамда болаларни соғлом овқатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарга ташриф буюрган Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси методисти Зарина Абдуллаева, шаҳар мактабгача таълим бўлими  мудири  Ўткир Негматов, бўлим АКТ масъул  ходими Хуршид Дониевлар  бугунги кунда ёш авлодга муносиб тарбия берувчи мактабгача таълим муассасаларининг иш фаолияти қандай талаблар асосида ташкил этилиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барчага бирдек манзўр бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM