Театр санъатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди
28.12.2021 - 09:13Грузия Республикасининг театр арбоблари уюшмаси таклифига кўра жорий йилнинг 21-25 декабр кунлари Грузия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов Грузия Республикаси пойтахти Тбилиси, Озургети ва Ахалцихе шаҳарларида бўлиб уларнинг бой маданияти ҳамда мазкур шаҳарларда мавжуд давлат театрлари фаолияти билан яқиндан танишди.