Театр санъатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Грузия Республикасининг театр арбоблари уюшмаси таклифига кўра жорий йилнинг 21-25 декабр кунлари Грузия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Ботир Тугалов Грузия Республикаси пойтахти Тбилиси, Озургети ва Ахалцихе шаҳарларида бўлиб уларнинг бой маданияти ҳамда мазкур шаҳарларда мавжуд давлат театрлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари Каттақўрғон шаҳар драма театри ҳамда Грузия Республикасининг Ахалцихе шаҳридаги Месхетия давлат драма театри билан доимий ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар драма театри директори Б.Тугалов ҳамда Месхетия давлат драма театри Бадиий раҳбари Н.Сулуашвили томонидан икки томонлама меморандум имзоланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM