Маълумки, жорий йилнинг 22 июнида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-QAROR” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390 сонли қарори қабул қилинди ва унга илова тарзда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини “E-QAROR” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди.