Янгиликлар

ОБОДЛИК ВА ОРАСТАЛИК ДИЛЛАРГА КЎЧМОҚДА

Халқимизнинг ўзига хос бўлган миллий қадриятлари, урф-одатлари бор. Ҳар бир ўзбек хонадонига меҳмон келиши билан, турли байрамларимизни нишонлаш олдидан озодалик, ободончилик ишлари амалга оширилади. Азалдан баҳорнинг кириб келиши табиатнинг уйғониши  билан уйғунлашиб кетади. Далалардаги яшиллик, атрофдаги янги экилаётган гуллар, дарахтлар, хонадонлардаги орасталик, кўчалардаги ободлик дилларга ўзгача шукуҳ бағишлайди.

СОҒЛИК - ЭНГ КАТТА БОЙЛИК!

Аҳоли саломатлигини сақлаш, юқори савиядаги соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш бугун юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосини ташкил этади, десак, тўғри бўлади. Бу борада чиқарилган қарор ва фармонлар аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини ошириш, касалликларни олдини олиш, касалланишни камайтириш, аҳоли саломатлиги йўлидаги чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим қадам бўлмоқда.

НАВРЎЗГА БАҒИШЛАБ ЎТКАЗИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ҚАТОР ТАДБИРЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.

Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамаси 13 мартда ўтказилган йиғилишда тегишли қарорни қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар  ҳокими Гавҳар Алимова сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди. Унда тегишлилиги бўйича ҳокимлик бўлимлари вакиллари, ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида 100 га яқин фуқароларнинг турли масалалар бўйича қилган ёзма ва оғзаки мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. 

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM