Янгиликлар

НАВРЎЗГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Яқинда юртимиз бўйлаб баҳор элчиси, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган Наврўз байрами кенг нишонланади. Шаҳримизда ҳам ана шу байрамни муносиб нишонлаш учун тайёргарлик авжида. Жумладан, байрам тадбирларининг асосий қисми ўтказилиши режалаштирилган “Дўстлик” ўйингоҳи байрамга оид плакатлар, байрам гуллари, миллий сўзаналаримиз билан безатилди.

“ЁШЛАР МАРАФОНИ”

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаб ўқ

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM