Ҳоким янги туғилган чақалоққа атаб ниҳол экди
20.03.2024 - 16:28Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш ҳам баҳорнинг, Наврўзи оламнинг хайрли ва эзгу амалларидан яна биридир. Қолаверса, кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир.
Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган. Лекин, кейинги йилларда ушбу анъанага халқимиз орасида эътибор камайган.