Муносабат
13.03.2024 - 08:18Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Шавқий кўчасидаги 25 кўп хонадонли уйнинг том қисмидан ёғингарчилик таъсирида сув оқаётганлиги бўйича видео мурожаат тарқалган.
Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Сайдиевнинг маълум қилишича, мазкур кўп хонадонли уйнинг том қисми хизмат кўрсатувчи "Қўрғон Сервис Бошқарув" МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирланиб, муаммо бартараф этилган.