Matbuot xizmati

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚАМЛАРДА

2020 йилннг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1041 тани ташкил этиб, шундан 968 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек,
2020 йил январь-март ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 80 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 1 тани (жамига нисбатан 1,0 фоиз) ташкил этмоқда.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилннг 1 апрелъ  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1219 тани ташкил қилиб, шундан 1145 таси ёки 93,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

АҲОЛИНИ РУЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йил 16 март куни “Ахолини руйхатга олиш тўғрисида” қонун имзолади. Унда руйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини руйхатга олиш ўтказилади. Руйхатга олишни ўтказиш, унинг саналари муддатлари, тўғрисидаги қарор Президент томонидан қабул қилинади.

ТАШЛАНДИҚ ЖОЙ ЎРНИДА МЎЪЖАЗ ИССИҚХОНА

Оилаларни ўрганиш жараёнида шаҳримиздаги кўпгина хонадонларнинг кичик бўлса ҳам томорқалари мавжуд бўлсада, лекин фойдаланилмасдан турганини гувоҳи бўламиз.  Лекин  “Қўшҳовуз” маҳалласи ҳудудидаги “Оби ҳаёт” кўчасида жойлашган мўъжазгина иссиқхонани кўрган кишининг баҳри дили очилади. Турли кўчатлар барқ уриб турган иссиқхонани илгари ташландиқ  жой бўлганига ишониш қийин.

ВИЖДОН ҚАНИ, ОҚИБАТ ҚАНИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги №176 қарорига мувофиқ аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини мухофаза қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, шу муносабат билан жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига кўра аҳолини модди

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM