КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилннг 1 апрелъ  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1219 тани ташкил қилиб, шундан 1145 таси ёки 93,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг асосий қисми савдода 377 та (30,9 фоизи), саноат 232 та        (19,0 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 132 та (10,8 фоизи), қурилиш   96 та (7,9 фоизи) ва бошқа соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 90,4 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 15,1 фоизи хусусий корхоналар, 1,6 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,08 фоизи акциядорлик жамиятлари,                    73,6 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2020 йил январь-март ойларида жами 81 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 80 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг 44,4 фоизи савдо, 24,7 фоизи саноат ва 8,6 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 1 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.

                                                               

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи         М.Мўминов

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM