Matbuot xizmati

ХАЙР - САХОВАТЛИЛИК ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Халқимиз бундан олдин ҳам кўп синовларни бошидан ўтказган. Лекин ўз тажрибаси,  ҳамжиҳатлилиги билан уларни енгиб ўтган. Бугун  дунё мамлакатлари сингари юртимизда ҳам коронавирус касаллигини олдини олиш, унга қарши курашишда халқимиз ўзининг бирдамлигини, меҳр-оқибатлилик, саховатлилик ҳислатларини намоён этмоқда.

ВАТАН МЕҲРИ БИЛАН ЯШАЙМАН

Ўзбекистон ва Россия бадиий академияларининг аъзоси, ЮНЕСКОнинг рассомлар федерацияси ҳақиқий аъзоси, ёзувчи, драматург Алексей-Рафик Караевнинг асарлари саҳналар ва халқаро кўргазмаларда эътибор қозонаётир. А.Караевнинг “Шок” - “Талваса” песаси 2014 йили Каттақўрғон драма театрида ўйналган эди. Ўтган йили бу асар иқтидорли режиссёр Аҳмадулло Ниёзов томонидан Самарқанд рус драма театрида ҳам муваффақиятли саҳналаштирилади.

ЖАННАТ УНГА МУНТАЗИР...

Халқимизда азалдан қиз, аёл, онага бўлган эътибор, уларни эъзозлаш юксак даражада қадрланади. Қиз – биринчи навбатда она, қолаверса, жуфти ҳалол, опа-сингил ва фарзанддир. Қиз фарзанд фақатгина фарзанд эмас, солиҳа қилиб тарбияланса, жаннатнинг калити ҳамдир. Ҳадиси шарифда “Ҳар кимки, 3 қиз фарзанд ўстириб, уларни турмушга бериб, уларга яхшилик қилишни давом эттирса ул кимса жаннатидир” дейилган. 

“ОНЛАЙН ДАРСЛАР”ДАН  “ОНЛАЙН ТЎГАРАК”ЛАРГА

Мана салкам уч ойдирки карантин тартиб-қоидаларига кўра ўқувчилар билан барча дарслар онлайн тарзда ўтказилди. Бир неча кундан сўнг ёзги таътил бошланади. Албатта ўқувчи-ёшларнинг бу йилги ёзги таътилларида ҳам вақтларини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни  халқ таълими тизими раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселекторда атрофлича муҳокама қилинган.

УСТОЗЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Ҳар гал устозлар ҳақида гап кетганда ушбу касбнинг нақадар машаққатли ва шарафали экнлигини дилдан ҳис қиламан. Бутун  дунёга  ва бизнинг юртимизга  кириб келган  бу  синовли кунларда айниқса бу янада яққол намоён бўлмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM