November 05

Хуфиёна иқтисодиётини илдизига болта уриш керак

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотига кўра Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн. сўмга тенг деб баҳоланди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида бўлган йиғилишда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маълумотга урғу берар экан, каттақўрғонлик истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.

СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ БОС!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш соҳасидаги тарғибот ишлари доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилаётган Юриш марафони ана шу шиор остида ўтказилади. Унга шаҳримизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM