Хуфиёна иқтисодиётини илдизига болта уриш керак

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотига кўра Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн. сўмга тенг деб баҳоланди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида бўлган йиғилишда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маълумотга урғу берар экан, каттақўрғонлик истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.

—Хуфиёна иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллардан бири, бу — харид чекини талаб қилмаслик, дея қайд этди, шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Дамир Ашуров. Бу ўз навбатида, шаҳримиз тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлишига олиб келади.

Йиғилиш иштирокчилари хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш йўлида ўзлари меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотларда тарғибот ишларини ташкил этишларини маълум қилишди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмат

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM