Events

ИЖОДИЙ ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ ХИЗМАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шаҳримиздаги соҳа ходимларининг меҳнатлари  юксак эътироф этилди.
Шу қаторда байрам муносабати билан мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий тарғиботчилар ҳам Республика маънавият- маърифат маркази шаҳар бўлинмаси вакиллари томонидан рағбатлантирилди.
Шаҳар Халқ таълими бўлимида йиғилган ижодий тарғиботчиларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари тақдим этилди.

Image_tadbir: 

Тайинлов

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” раҳбарининг буйруғига кўра Тўхтаев Отамурод Фармонович Каттақўрғон шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Отамурод Тўхтаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Каттақўрғон туман Қорадарё электр таъминоти корхонаси энергосотиш бўйича бошлиқ ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Image_tadbir: 

Тайинлов

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 3 октябрдаги 459-7-106-Q/22 -сонли қарорига кўра Баракатов Жавлон Махмуд ўғли Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Девонхона бўлими мудири вазифасига тайинланди.

Жавлон Баракатов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар шаҳар ҳокимлиги Ташкилий- кадрлар гуруҳи  етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Image_tadbir: 

Стол_тенниси

"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича мусобақанинг сектор босқичи бўлиб ўтди. Шаҳримиздаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилган танловда 1-сектор ёшлари иштирок этдилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бугун худди шундай танлов 8-умумтаълим мактабида ҳам ташкил қилинди. Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақада 4-сектор ёшлари қатнашдилар. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM