Events

Танлов ғолиби тақдирланди

Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида  вилоятдаги 1262 та умумтаълим мактаблари ўртасида расмлар кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилган эди. Унда иштирок этган шаҳримиздаги 14-мактабнинг 10-"Б"синф ўқувчиси Қувончбек Шахобов фахрли 2-ўринни эгаллади.

Image_tadbir: 

КАТТАҚЎРҒОНЛИК АЁЛЛАРНИНГ ХОРАЗМГА САЁҲАТЛАРИ МАРОҚЛИ БЎЛДИ

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар доирасида саёҳатлар ташкил қилиб келинади. Жумладан, яқинда каттақўрғонлик ана шундай хотин-қизларнинг Хоразмга уюштирилган саёҳатлари ҳам мароқли бўлди. 

Уларни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шаҳло Кучкарова кузатдилар. 

Image_tadbir: 

ТАБРИК

 Шаҳримиздаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 5-“А” синф ўқувчиси Кумуш Қодирова  5-ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган "Танцуй всей душой" халқаро рақс кўрик- танловида иштирок этди. Қувонарлиси у танловда гран-при соҳибаси бўлди.

Танлов соҳиби ҳамда мактаб жамоасини ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз. 

Image_tadbir: 

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР ТОШКЕНТ ШАҲРИГА САЁҲАТГА КЕТИШДИ 

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар доирасида уларни республикамизнинг тарихий жойларига саёҳатларини ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган. Шу мақсадда бугун шаҳримиздаги “Аёллар дафтари”га киритилган 50 нафар аёллар Тошкент шаҳрига саҳатга жўнаб кетдилар. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM