Events

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ХАВФЛИ ИЛЛАТ

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2018 йил 4 август кунги ПК-3898 сонли қарорига асосан ҳафтанинг жума куни маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни доирасида  жорий йилнинг 15 февраль куни шаҳар драма театрида Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари билан "Диний экстремизм ва фундаментализм ғояларини ҳарбий жамоалар онгига сингиб киришини олдини олиш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Image_tadbir: 

САЛОҲИЯТЛИ, ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР- ЮРТ ТАЯНЧИ

Яқинда шаҳар Драма театрида муддатли ҳарбий хизматга саралаб олинган чақирилувчи- лар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга Каттақўрғон шаҳар ва туман ички ишлар бўлими ходимлари ва профилактика инспекторлари, мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби, “Маҳалла” жамғармаси ва МФЙ раислари, “Ёшлар Иттифоқи” шаҳар кенгаши вакиллари таклиф этилдилар.

Image_tadbir: 

ТАДБИР МАЗМУНЛИ ЎТДИ

Мактабимизда 9-февраль улуғ мутафаккир ва буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносиб кутиб олинди. Шу муносабат билан мактабнинг 3-Г синф ўқувчилари томонидан “Буюк зотга таъзим” номли тадбир бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

ЁШ КИТОБХОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

26-январь куни шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактабида 2017 йил ёш китобхон танлови ғолиблари Нарпай тумани 24-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мохинисо Шомиродова ҳамда Пахтачи тумани 24-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Махлиё Ўроқовалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

ХОТИРА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Каттақўрғон шаҳридаги “Миёнкол” маҳалла фуқаролар йиғинида моҳир жаррох Шаҳри Вохидовнинг 85 йиллигига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди. Тадбирга 35 та МФЙларнинг кексалар ва фахрийлар бўйича маслахатчилари таклиф этилиб, шу сингари тадбирлар ўтказиб бориш белгилаб олинди. Шаҳардаги 7 та МФЙлар 6 ой давомида бирорта хам жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этмаганлиги учун “Фаҳрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM