Events

Аyni paytda 

Kattaqoʻrgʻon shahar hokimi Gavhar Alimova shahar Tibbiyot birlashmasi va Tugʻuruq boʻlimida qishning sovuq kunlarida issiqlik tizimini samarali ishlayotganligi hamda bemorlar uchun yaratilgan sharoitlar bilan tanishmoqda. 

Image_tadbir: 

Aholi muammolari o’rganilmoqda

Kattaqo‘rg‘on shahar DSI boshlig‘i, 4-sektor rahbari F.G’aniyev, Kattaqo’rg’on shahar Xalq qabulxonasi va sektorga biriktirilgan ishchi guruh a'zolari ishtirokida bugun 4-sektor hududidagi “Zomin” mahallasida uyma-uy yurish orqali xonadonlarda aholining qish mavsumiga tayyorgarligi bo‘yicha suhbatlar o‘tkazib, mavjud muammolarni o’rganish ishlari amalga oshirilmoqda.

Image_tadbir: 

Меҳр улашиб

Янги йил совғалари болажонларга айниқса ёқади. Шу кунларда шаҳримизда ўтказилган кўплаб тадбирларда болажонларга байрам совғалари улашилди.

Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими томонидан ҳам байрам муносабати билан Тиббиёт бирлашмасидаги Болалар бўлимида даволанаётган болажонларнинг  ҳолидан хабар олинди ва совғалар тақдим этилди.

Image_tadbir: 

ЭЗГУ ИШЛАР ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Шаҳримизда азалдан ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш азалий қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса, байрамлар арафасида бу каби тадбирлар янада яққол намоён бўлади.
Бугун Янги йил арафасида шаҳримиздаги саховатпеша тадбиркор томонидан  бир гуруҳ  ҳамшаҳарларимизга совға-салом улашилди. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM