Янгиликлар

БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

Йилимиз якуни шаҳримиздаги 16-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун қувонарли бўлди. 1979 йилда ташкил топган ушбу муассаса шу даврга қадар бир неча маротаба таъмирланган эди. Жорий йилда дастурга киритилган муассасага давлатимиз томониданм 1 миллиард 750 миллион сўм миқдорида капитал таъмир учун маблағ ажратилди ва бино таъмирдан чиқарилди. Муассасада 12 та гурух, 1 та қисқа муддатли гурух ташкил этилди.

ЎЗ ЎЙИНГНИ ЎЗИНГ АСРА

2018 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизиминн тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарварлик” ойлиги ва “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида дала ўқув майдонида амалий отиш ўқув машғулотларида ўтказилди.

"ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ"

Каттақўрғон педагогика коллежи фаоллар залида "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилиши муносабати билан, Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисм, шаҳар СЧР батальони ва педагогика коллежи ўқувчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM