Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ М.К.ХАШИМОВНИНГ БАЙРАМ ҚУТЛОВИ

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор таровати оламга файз киритаётган шукуҳли дамларда сизларни 8-март Хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан табриклайман.

"МЎЪТАБАР АЁЛ"

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёлини асраган, улуғлаган халқ буюкдир» шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирида "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан ҳамшаҳримиз, тадбиркор аёл Файзинисо Шукурова ҳам тақдирландилар.

Ф.Шукурованинг келгуси иш фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ СОҒЛОМ ТУРМУШ ГАРОВИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4063-сонли қарори бўйича тарғибот гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОЙЛИГИ

Жорий йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғриси”даги қарори қабул қилинди.

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида 2-март куни шаҳар ҳокими М.Хашимовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги маҳаллалардан 44 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Мурожаатларни мазмун жиҳатдан талил қиладиган бўлсак, уларнинг 10 таси уй-жой масаласида, 4 таси иш билан таъминлаш, 4 таси пенсия масаласи, 4 таси кредит ва қолгани турли хил масалалар бўйича.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM