СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОЙЛИГИ

Жорий йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғриси”даги қарори қабул қилинди. Каттақўрғон шаҳар Давлат Санитария-эпедемиология назорат маркази билан ҳамкорликда шаҳар мактабгача таълим бўлимида 2 март куни барча мактабгача таълим муассасалари ошхона ходимлари   ўртасида ўтказилган ўқув-амалий семинар ушбу Қарорга мувофиқ ўтказилди.

         Уни бўлим мудири У.Негматов очиб, мактабгача таълим муассасаларида жорий йилнинг март ойида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Семинар давомида шаҳар Давлат Санитария-эпедемиология назорат маркази бўлими врачлари О.Ибрагимова ва Д.Омоновалар,  17-сонли мактабгача таълим муассасаси мудири Д.Халилова ҳамда 2-мактабгача таълим муассасаси мудири Н.Каримоваларнинг маърузалари тингланди.

         Шунингдек,  тарбияланувчиларга бериладиган озиқ-овқатлар меъёри, гигиеник қоидалари тўғрисида семинар иштирокчилари ўртасида  савол-жавоблар ўтказилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM