Янгиликлар

ЁШЛАР ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшлар келажагимиз. Мамлакатимиздаги сиёсатнинг асоси ҳам айнан уларга бағишланган. Бу борада шаҳримизда ҳам ёшлар билан турли учрашувлар, уларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ушбу масалалар муҳокамасига бағишланди.Ушбу устувор масалалар юзасидан ўтган 3 йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба 2 минг 273 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОНГА КЕЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида жами 23 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб уларнинг кўпчилиги таъмирталаб аҳволга тушган. Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г. Алимованинг таклифига биноан  ушбу маданий мерос объектларни ҳолатини ўрганиш мақсадида Республика Маданият вазири ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги маданий меросни ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳи шаҳримизга келди.

ИЛМ ОЛИШ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ислом дини инсонларни илм олишга тарғиб қилувчи илм-маърифат динидир. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, хақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик эса инсонларни жоҳилликка, тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдиради. Ислом дини илм олишга тарғиб қилиш билан катта ажр, мукофот ва юксак даражалар ваъда қилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

МАҲАЛЛАЛАРДА

Каттақўрғон шаҳар 1-сектор штабида кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш тадбирлари доирасида шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан 5 нафар фуқарога электр тўлқинли печ ва тикув машинаси олиб берилди.Мазкур оилалар “Навбаҳор” ва “Дамариқ” маҳаллаларида истиқомат қилишади. Улар ушбу кўмак туфайли маълум вақт ўтиб, кам таъминланганлар рўйхатидан чиқиб ўз-ўзини таъминлайдиган оилаларга айланиши керак.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM