ЁШЛАР ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшлар келажагимиз. Мамлакатимиздаги сиёсатнинг асоси ҳам айнан уларга бағишланган. Бу борада шаҳримизда ҳам ёшлар билан турли учрашувлар, уларнинг билим ва салоҳиятларини ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида шаҳар Тиббиёт коллежида “Оқ олтин” маҳалласидаги ёшлар билан шаҳар ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда шаҳар ҳокими ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари ва таклифларини тинглади.

Учрашувда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова каттақўрғонлик ёшларнинг бугун шаҳримизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишлари, нафақат иштирок этиш балки ўз ташаббуслари ва таклифлари билан унинг иштирокчисига ҳам айланишлари лозимлигини, шаҳримиздаги ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятларга жавобан улкан ютуқларни қўлга киритишлари ва шу орқали Каттақўрғон шаҳрини ҳар томонлама ривожида муносиб ҳисса қўшишлари лозимлигини таъкидлади.  

Ёшларнинг таклифлари, кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги мурожаатларига тегишли ташкилотлар мутасаддилари томонидан тушунчалар берилди.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM