Спортнинг инсон саломатлигини сақлаш билан бирга фуқароларнинг жисмонан соғлом бўлишлари йўлидаги аҳамияти жуда катта. Шу боисдан мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ спорт-соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса келажагимиз бўлган ёшларнинг жисмонан соғлом бўлишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар боис бугун таълим масканларида ҳам бу борадаги ишлар яхши йўлга қўйилмоқда.
Аҳоли, айниқса ёшлар учун қулай турмуш шароитини яратиш, уларни қўллаб-қувватлашда хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар билан бирга жойларда ўтказилаёган учрашувлар, қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу тизим аҳоли муаммоларини ҳал этилишида қўл келмоқда.
11 ноябрдан бошлаб шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар барча маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки олим ва ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, спорт усталари, фаол ёшлар, санъаткорлар, маданият арбобларидан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирларнинг мазмун-моҳияти мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларни аҳолига етказишга қаратилган.