ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ, ТАКЛИФЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Аҳоли, айниқса ёшлар учун қулай турмуш шароитини яратиш, уларни қўллаб-қувватлашда хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар билан бирга жойларда ўтказилаёган учрашувлар, қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган ушбу тизим аҳоли муаммоларини ҳал этилишида қўл келмоқда. 

Куни кеча шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида шаҳримиз ёшлари билан ана шундай қабуллардан бири ўтказилди. Қабулда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, вилоят мутасадди ташкилотлари ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шароитлар хусусида сўз юритар экан вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов албатта ёшларнинг ўзида ҳам шижоат, интилиш бўлиши, аниқ бир мақсадни олдига қўйиши ва уни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

Шу куни 100 дан ортиқ ёшларнинг турли масалалардаги жумладан, ишга жойлашиш, кредит олиш, тадбиркорлигини кенгайтириш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари ўрганилди ва қонун доирасида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Қабул давомида ёшлардан хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш, ўқув марказлари ташкил қилишга оид таклифлар ҳам берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM