Каттақўрғонда ички ишлар ходимларининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди
10.02.2021 - 13:482021 йил 04 февраль куни ИИВ Ўз Хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган 7-сон Тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб олган шахс ИИБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли ундан хизмат гувоҳномасини тақдим этиш сўралганида, у хизмат гувоҳномаси йўқлигини билдирган.