ОБОДЛИК ДИЛЛАРГА КЎЧМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Каттақўрғон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги “Яккабоғ” маҳалласида ҳам обод ҳудудга айлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан хонадонларда ўрганишлар олиб борилиб уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Жумладан, Каттақўрғон шаҳар Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ўрганилган 234 та аҳоли хонадонларининг 9 тасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 190 та хонадонда дезинфекция ишлари олиб борилди.

Муҳими маҳалладаги обод ҳудуд доирасида амалга оширилаётган ишлардан маҳалла аҳли хурсанд. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM