БУЮК МУТАФАККИРГА ЭҲТИРОМ

Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.Тадбирни нуроний журналист, таниқли ижодкор Абдуазиз Ҳошимов кириш сўзи билан очди.

 

Тантанали маросимда ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Эркатош Шукурова, журналистлар уюшмаси аъзоси, шоира Фазилат Абдуллаевалар сўзга чиқиб, Навоий шеърияти ҳақида сўзладилар. Адиб қаламига мансуб шеър ва ғазаллар ўқилди.

Сўнгра, Алишер Навоий ва унинг асарлари қаҳрамонлари тимсоли гавдаланди.

Шаҳримиз санъаткорлари томонидан улуғ аллома ижодий меросидан ўрин олган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.

Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM