Янгиликлар

МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ПРЕСС-ТУР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан шаҳар Халқ таълими бўлимида матбуот котиблари иштирокида пресс-тур ўтказилди.

Унда шаҳар Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими ҳамда шаҳримиздаги мактабларнинг матбуот котиблари иштирок этди.

AHOLINI RO‘YXATGA OLISHDA KIMLAR HISOBGA OLINADI

O‘zbekiston Respublikasining “Aholini ro‘yxatga olish to‘g‘risida”gi Qonuni, 24-moddasiga asosan aholini ro‘yxatga olishni o‘tkazish sanasida chaqiruv asosida muddatli harbiy xizmatni o‘tayotgan harbiy xizmatchilar, shuningdek, kontrakt bo‘yicha harbiy xizmatga jalb etilgan harbiy xizmatchilar va ularning yopiq hududlarda yashayotgan oila a’zosi bo‘lgan respondentlar haqidagi shaxsga doir ma’lumotlarni yig‘ish harbiy qism komandiri yoki u vakolat bergan shaxs tomonidan amalga oshiriladi. 

КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР КОНСТИТУЦИЯНИНГ 29 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАДИЛАР

Мана 29 йилдирки мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим ва тарихий сана 8 декабрь- Конституция қабул қилинган кун катта байрам сифатида нишонланиб келинади.

Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!

Самарқанд вилоят суди ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди судьялари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 ноябрь куни шаҳардаги “Зарифобод” МФЙда “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ва шаҳар суди судьялари, суд ходимлари, ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

“ДОНИЁРБЕК” ТАДБИРЛАР МАСКАНИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча шаҳримиздаги “Дониёрбек” тадбирлар маскани Конституция байрами арафасида ҳамшаҳарларимиз билан гавжум бўлди. Байрам муносабати билан дастурхон ёзилди.

Тадбирга шаҳримиздаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ҳамшаҳарларимиз, имконияти чекланган фуқаролар таклиф этилдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM