ҲАРБИЙЛАР МУДОФАА ВАЗИРИ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР
31.05.2022 - 10:37Куни кеча шаҳар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Миллий кураш” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Ҳарбий қисм командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Жамолов тадбирни очиб берди.