ҲАРБИЙЛАР МУДОФАА ВАЗИРИ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

Куни кеча шаҳар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Миллий кураш” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Ҳарбий қисм командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Жамолов тадбирни очиб берди.

Шундан сўнг тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров сўзга чиқди ва бу каби спорт мусобақаларининг ўтказилиши ҳарбийлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни спортга жалб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади ва уларга омад тилади.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар “Миллий кураш” ҳамда “Тош кўтариш” мусобақасида белашиш учун майдонга чиқдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM