Каттақўрғон шаҳрида "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди
07.03.2024 - 09:23Ҳурматли ҳамшаҳрлар!
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.