Янгиликлар

Муносабат   

Ижтимоий тармоқда "Янги ётқизилган асфальт талабга жавоб бермайди" мазмунидаги видеомурожаат тарқалди.
 Мазкур видеомурожаатни ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, "Баланд чордара" маҳалласи ва қурилиш пудрат ташкилоти масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилганда асфальт ётқизиш смета бўйича амалга оширилганлиги аниқланди ва талабга жавоб бериши мурожаатчи фуқарога ўлчаб кўрсатилди.   

КУЗ-ҚИШ ШТАБИ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРМОҚДА

Шаҳар ҳокимлигида ташкил қилинган куз- қиш штаби аҳоли ва ижтимоий объектларни электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш,  юзага келадиган муаммоларни бартараф қилиш бўйича 24 соат фаолият олиб бормоқда.

ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ УЧУН АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКА

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар Деҳқон бозори ва ҳудудларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинган. Ярмаркаларда фуқароларни  мева – сабзавот,  гўшт, ун-ёғ, шакар ва бошқа маҳсулотларни қулай нархларда олишлари учун шарт-шароитлар яратилган.

Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан қилинган ишлар

Тез тиббий ёрдам хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 – октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973 – сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 283-сонли қарорлари асосида аҳолига малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM