Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан қилинган ишлар

Тез тиббий ёрдам хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 – октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973 – сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 283-сонли қарорлари асосида аҳолига малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси таркибидаги Тез тиббий ёрдам бўлими 2022 йил 1 декабрдан эътиборан Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиалига қарашли Каттақўрғон шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси сифатида фаолиятини бошлади.

Каттақўрғон шаҳар тез тиббий ёрдам марказида битта марказий бино ва 1 та шохобчаси мавжуд. Шохобчаларда бригадалари таркибида барчаси врачлар билан таъминланган кадрлар, таъминоти ва моддий техник базаси шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан бошқарилади. Дори-дармон таъминоти РШТЁИМСФ томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли норматив ҳужжатлари ва вертикал бошқарув тизими жорий этилиши билан (Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари туман суб филиаллари ) ягона бошқарув тизимига ўтказилди.

Тез тиббий ёрдам станциясида ҳозирги кунда жами 7 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси мавжуд бўлиб, шундан 1 дона Ниссан, 1 дона Фолсваген ҳамда 5 дона Дамас автомашиналари мавжуд. Мазкур автомашиналар орқали марказда 7 та тиббий бригада аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини амалга ошириб келмоқда.

Тез тиббий ёрдам станцияси Тиббиёт бирлашмаси таркибида жойлашган 2017 йилда инвестиция асосида қуриб битказилган бинода яъни тоза ичимлик суви, иссиқ сув, иссиқлик ва электр-энергияси, автомашиналар учун турар жойлар, автогараж билан таъминланган алоҳида бинода фаолият олиб бормоқда. Бино ҳозирги кунда таъмирталаб.

2022 йил давомида умумий чақириқлар сони 32910 та бўлиб, шундан сурункали чақириқлар 3588 та, 15 минутдан ортиқ кечикиш ҳолатлари 142 (0.4%) ташкил этмоқда.

Битта чақириққа 6480 сўм дори-дармон сарфланган бўлиб, бўлимда 36 турдаги дори воситалари билан таъминланган.

Тез ёрдам ишларини сифатли бажариш мақсадида қўшимча 2 та 103 линияси ҳамда 1 та кириш-чиқиш учун қўшимча линиялар ташкил қилинган. С.С.В нинг 2018 йил 29 январдаги 57 – сонли буйруғига асосан 42 хил номланишдаги тиббий анжомлар билан, жумладан Дефибриллятор, пульскоксометр, отсос, ИВЛ, ЭКГ мониторлари ҳамда бошқа биринчи ва шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Тез тиббий ёрдам бригадаларида 10 нафар асосий 18 нафар врач ташқи ўриндошлик асосида ишлайди. Ташкил этилган “call” марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларга йўналтиради.

Каттақўрғон шаҳарнинг тез тиббий ёрдам чақириқлари 2022 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Самарқанд шаҳридаги “call” марказbга уланган. 1 суткада ўртача 80 % чақириқни “call” марказидан олиб узатади. Каттақўрғон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими ва шохобчалар билан биргаликда 5 та диспетчер бўлиб мазкур диспетчерлик хизматларини Самарқанд шаҳридаги “call” марказида қайта ўқитиш 2023 йилнинг 1-чорагида режалаштирилган. 2023 йил давомида режа асосида 14 нафар врачларни Самарқанд шаҳридаги Симуляцион марказида ўқитиш режалаштирилган.

Каттақўрғон шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясини янада яхшилаш, аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича муаммо ва таклифлари:

- Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Оилавий поликлиникасида туну-кун фаолият кўрсатувчи тез тиббий ёрдам шохобчасини ташкил этиш;

- 2022-2025 йилларда Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлимидаги 5 та “Дамас” ва бошқа эскирган тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш, жумладан реанимобиллар билан таъминлаш чораларини кўриш;

- Тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш ва камида 15 фоиз маблағларни иқтисод қилиб, уларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш чораларини кўриш;

- Тез тиббий ёрдам станцияси врач ва ўрта тиббиёт ходимларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган ўқув семинарларига жалб қилган ҳолда қайта тайёрлаш чораларини кўриш;

- Тез тиббий ёрдам станцияси ва Каттақўрғон шаҳар Ибн-Сино номидаги тиббиёт техникуми билан ҳамкорликда меморандум имзолаган ҳолда тез тиббий ёрдам бўлимида фаолият олиб борувчи ўрта тиббиёт ходимлари тайёрлаш бўйича келишувларга эришиш;

- Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ўрнатиш;

- Тез Тиббий ёрдам станцияси биноси ҳамда автогаражни замон талаблари асосида капитал таъмирлаш, диспетчерлик хоналарини замон талаблари асосида жиҳозлаш, телефон алоқа тизими ҳамда қисқа “103” алоқа тизимини такомиллаштириш, юқори тезликдаги интернет хизматини таъминлаш;

- Шаҳарнинг чекка ҳудуди ҳисобланган Нурафшон маҳалласида Тез тиббий ёрдам станциясига қарашли бир дона шохобча ташкил этиш ҳамда мазкур шохобчани тиббий биригада ва бошқа зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш;

- Шаҳарда аҳоли сонининг сезиларли равишда ошганлиги ҳамда ҳар 10 000 аҳолига бир дона тез тиббий ёрдам автомашинаси ва тиббий биригада билан таъминланишини инобатга олган ҳолда тез тиббий ёрдам станциясига қўшимча 2 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси ва тиббий биригада билан таъминлаш чораларини кўриш;

- Тез тиббий ёрдам станциясида мавжуд тиббий жиҳозлар ҳамда тиббий бригадалардаги махсус сумкаларини эскирганлиги сабабли янгисига алмаштириш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3494 – сонли қарори ижроси:

Тиббиёт бирлашмасига қарашли Шошилинч тиббий ёрдам бўлими 20 ўринли, шундан 6 ўрин болалар, 7 ўрин терапевтик, 7 ўрин шошилинч жарроҳликка мўлжалланган, бўлимда 8 турдаги 21 та асбоб-ускуна мавжуд. 2022 йилда шошилинч ёрдам хизмати учун дори-дармон учун- 203300,0 минг сўм маблағ ажратилган ва сарфланган. Бир беморга бир кунда 42000.0 cўм, 1 ўрин кунига 28000.0 сўм сарфланган.

Моддий техник базани мустаҳкамлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мураккаб жарроҳлик амалиётларини юқори сифат доирасида ўтказиш мақсадида вилоятда саноқли бўлган 625 млн 390 минг сўмлик Лапароскоп аппарати келтирилди.

Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида жорий йил давомида жами 2633 нафар бемор даволанган бўлса, шулардан 821 нафари туман аҳолиси, ўтказилган жарроҳлик амалиётлари сони 816 тани ташкил этган бўлиб, шулардан болалар 181 нафар, туман аҳолиси 507 нафарни ташкил этган. Ўтказилган жарроҳлик амалиётларидан 85 таси юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ташкил этади. Жумладан лапараскопик холецистоэктомия 81 та, лапараскопик аппендоэктомия 2 та, лапараскопик кистоэктомия 2 тани ташкил этган.

Бундан ташқари бўлимда 10 га яқин илғор даволаш усуллари, жумладан болалар бўлимида дори воситаларини ингаляцион усулда маҳаллий қўллаш, қорин олди девори дефектларини аллопластик материаллар билан пластика қилиш, ўткир қон-томир жароҳатлари вақтида жарроҳлик амалиётларини олиб бориш, травматология соҳасида артроскопия жарроҳлик амалиётларини олиб бориш, диабетик товонни жарроҳлик йўли билан даволаш каби жарроҳлик амалиётлари жорий этилди.

Аҳолига кўрсатиладиган шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада яхшилаш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини аҳолига яқинлаштириш бўйича муаммо ва таклифлар:

- Тиббиёт бирлашмасида туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш;

- Шошилинч тиббий ёрдам бўлимини моддий техник базасини янада яхшилаш мақсадида бўлимни замонавий асбоб ускуналар билан таъминлаш (жарроҳлик столи 2 дона, соясиз лампа 4 дона, артроскоп 1 дона, замонавий рақамли рентген аппарати 1 дона) чораларини кўриш;

- Шаҳарда юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш орқали пойтахтда ёки вилоятда амалга ошириладиган 10 та турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини шаҳар шифохонасида ўтказиш чораларини кўриш;

- Шаҳар тиббиёт бирлашмасига МСКТ аппаратини олиб келиш чораларини кўриш;

- Алоҳида натижага эришган, чет тилларини билган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларни республика маркази ва чет давлатларга малакаларини ошириш мақсадида хизмат сафарларига юбориш;

 Ҳ.Ҳамраев, Тиббиёт бирлашмаси раҳбари.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM