ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
13.03.2024 - 14:26Бугун шаҳардаги Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 20 га яқин фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Бугун шаҳардаги Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 20 га яқин фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Бугун Каттақўрғон шаҳар прокуратурасида шаҳардаги корхона ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Шавқий кўчасидаги 25 кўп хонадонли уйнинг том қисмидан ёғингарчилик таъсирида сув оқаётганлиги бўйича видео мурожаат тарқалган.
Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Сайдиевнинг маълум қилишича, мазкур кўп хонадонли уйнинг том қисми хизмат кўрсатувчи "Қўрғон Сервис Бошқарув" МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирланиб, муаммо бартараф этилган.
Халқимизда азалдан бир-биридан ҳол сўраш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эзгу қадрият ҳисобланади. Рамазон олди шаҳримизга ташриф буюрган "Вақф" хайрия жамоат фонди вакиллари эзгу мақсадда ҳамшаҳарларимизнинг хонадонларида бўлдилар.