ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳардаги Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 20 га яқин фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Мурожаатлар таҳлил қилинганда улар ишга жойлашиш, моддий ёрдам, коммунал тўловлар, йўл, оилавий ва бошқа масалалардан иборат бўлди. Уларни ўрганиш давомида 5 нафар мурожаатчига қонуний тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM