«КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ ОЙЛИК ЁКИ НАФАҚА МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ, ЁППАСИГА КРЕДИТ БЕРИШ, ДЕГАНИ ЭМАС...

Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак», – деган фикрни илгари сурган эди, Президентимиз тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

Бугун шаҳримизда ҳам шундан келиб чиқиб, аҳолининг кам таъминланган қатламини оилалар учун даромад манбаини яратиш чоралари кўрилмоқда. Шу кунга қадар рўйхати шакллантирилган хонадонларга хоҳиш истакларидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари, ўй- рўзғор буюмлари, тикув машиналари тарқатилди.

Куни кеча ана шу тадбирлар доирасида шаҳримиздаги “Гўзалкент”, “Нурафшон”, "Дамариқ", “Оқ-олтин” ҳамда “Ўрикзор” маҳаллаларида яшовчи 5 та хонадонга шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳомийлар кўмаги ёрдамида чорва моллари тарқатилди. Яқинда ушбу оилаларнинг яшаш шароитлари шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими томонидан ўрганилган эди.

 

-Турмуш ўртоғим онкологик касалликка чалингани учун дунёдан ўтган. Бир хонадонда 3 оила истиқомат қиламиз. Битта набирам юрак хасталиги учун жаррохлик амалиётини ўтади. Шароитимизни ўргангани келган ҳокимият вакилларига моддий аҳволимиз ҳақида гапириб, ёрдам беришларини сўраган эдим. Бугун шаҳар ҳокимлиги томонидан оиламизга она- бола қорамол тақдим этилди. Бундан албатта жудаям хурсандмиз. Бунинг учун барча мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман дейди, -“Ўрикзор” маҳалласида яшовчи Дилбар опа.

Бугун ўз даромад манбаларига эга бўлган ва шу орқали турмуш шароитларини яхшилашни ният қилган фуқароларни юзларида мана шундай миннатдорчилик ҳиссини кўриш мумкин. 

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM