Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

«КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ ОЙЛИК ЁКИ НАФАҚА МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ, ЁППАСИГА КРЕДИТ БЕРИШ, ДЕГАНИ ЭМАС...

Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак», – деган фикрни илгари сурган эди, Президентимиз тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

КЕЛИН ТАНЛАШДА ШОШИЛМАНГ...

Оталар оила устуни бўлса, оналар ана шу иморатни мустаҳкам тутиб турувчи бақувват тиргаклардир. Зеро, халқимиз азалдан вояга етган фарзандларини зиёли, обрўли, тарбияли хонадонларга куёв ёки келин бўлмоғи учун ниҳоятда донолик билан иш тутган. Демак, тўй тараддуди келинликка муносиб номзод танлашдан бошланаркан. Биринчи навбатда қизнинг ақлу фаросати, меҳнаткашлиги, ҳамда ички дунёсининг бойлиги, ҳаё ва ибосига алоҳида эътибор қаратилади.

ЯШИРИН ЦЕХ ОШКОР БЎЛДИ

Инсоннинг ҳаётда ўз йўлини вақтида топиши жуда муҳим. Бир йўлдан адашган, ҳеч бир қийинчиликсиз, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни касб қилган инсон то ўз хатоларини тушуниб етмагунча бу йўлдан қайтиши қийин бўлади. Айниқса инсоннинг ёши бир жойга борсада бирор тайинли иши йўқлиги, шунча имкониятлар яратилган бир вақтда тўрт мучаси соғ бўлган инсоннинг муносиб бир ишни бошини тутиш ўрнига фарзандларини ҳаром луқма билан боқиш йўлини танлагани ачинарли.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM