Янгиликлар

“ШУНҚОР МЕБЕЛЬ” ОИЛАВИЙ КОРХОНАСИДА ПРЕСС-ТУР 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўтказиб келинаётган медиа тадбирларнинг навбатдагиси пресс-тур шаклида бўлиб ўтди.

Ушбу пресс-тур доирасида журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар шаҳримиздаги “Шунқор мебел” оилавий корхонасидаги мебел ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Пиёдалар учун йўлаклар бўлиши керак          

Катта йўл четларида пиёдалар ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар – тротуарлар бўлиши лозим. Бу пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бугун шаҳримизда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёнида йўл четларида пиёдалар учун йўлакларни қуришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Яқинда шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Б.Сайипов шаҳримиздаги  Миёнкол кўчасида бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шаҳар ҳокими “Чинобод” маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини ўрганди 

Энди аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янги тизим бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тегишли топшириқлар берилган эди.

Шу муносабат билан жойларда бўлиб ўтаётган фуқаролар қабулида мурожаатлар атрофлича ўрганилиб ҳал қилинмоқда.  

Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 сентябрда хотин-қизларни  тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни маъқуллади. Ҳужжатда жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларга тоқатсиз муҳитни яратиш кўзда тутилиб, зўравонлик турлари (психологик, жисмоний, жинсий ва иқтисодий), «қурбон», «ҳимоя ордери» ва «тазйиқ» каби тушунчаларга изоҳ берилган.

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM