НАҲОТКИ МЕН ҚАРОҚЧИМАН!
18.01.2022 - 11:13Суданлик дўстларимдан бири ажойиб бир мақола ёзди. Сарлавҳаси "Наҳотки мен қароқчиман".
Мақолада у ўзи билан содир бўлган иккита воқеани келтиради.
Биринчиси:
Ирландияда тиббиётдан имтиҳонларим бор эди. Имтиҳоннинг тўлови 309 фунт эди. Менда майда пул йўқ эди. Шу сабаб 310 фунт бердим. Муҳими имтиҳонни топширдим. Имтиҳонлар тугагач Суданга қайтдим. Сал ўтиб Ирландиядан хат келди. Унда шундай ёзилган эди: