2 СЕКТОР ЁШЛАРИ БИЛАН “БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

“Бешта муҳим ташаббус” доирасида ёшлар ўртасида спорт ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун 2 сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари билан ҳам шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов ташаббуси билан  "Бешта муҳим ташаббус" тадбирлари доирасида спортнинг волейбол, мини футбол, стол тенниси ва шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида "Зукко китобхон" танловида ҳам ёшлар фаол иштирок этдилар.
Тадбир ва танлов ғолиблари сектор раҳбари томонидан эсталик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM