Янгиликлар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎЗ ВАЗИФАЛАРИНИ ҚАНДАЙ УДДАЛАЯПТИ?

Мамлакатимизда жорий йилдан барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Бу янги тизимдан кўзланган мақсад, биринчи навбатда, шароити оғир оилаларга, ижтимоий кўмакка муҳтожларга манзилли кўмаклашиш, уларни ишбилармонлик ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ва халқимизнинг умумий фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

ВАТАНПАРВАРЛИК ЙИГИТГА ХОС

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишларида, комил инсонлар бўлиб вояга етишларига кўмаклаши мақсадида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақаларининг аҳамияти катта бўлмоқда. Бу тадбирлар ўқувчи-ёшларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга ҳам хизмат қилмоқда.  

МУНОСАБАТ

Жорий йил, 21май куни Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов Каттақўрғон шаҳридаги маҳалла  ёшлар етакчилари фаолияти ва ижтимоий объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганиш давомида 5 махсус интернат мактабида бўлган эди. 
183 нафар соғлигида нуқсони бўлган болаларга мўлжалланган интернат тарбияланувчилари шанба куни тушдан сўнг ўз уйларига кетишади. 
Суратда меҳнат ўқитувчиси Гулнора Ҳамдамова бўлиб, унинг ёнида фарзанди  Мамараджабов Муроджон Ўктам ўғли. 

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЁШЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН КЎНГЛИ ТЎЛДИМИ?

Куни кеча вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хуршид Очилов ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM