Муносабат
29.12.2022 - 17:55Ижтимоий тармоқда "Янги ётқизилган асфальт талабга жавоб бермайди" мазмунидаги видеомурожаат тарқалди.
Мазкур видеомурожаатни ўрганиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, "Баланд чордара" маҳалласи ва қурилиш пудрат ташкилоти масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилганда асфальт ётқизиш смета бўйича амалга оширилганлиги аниқланди ва талабга жавоб бериши мурожаатчи фуқарога ўлчаб кўрсатилди.