Янгиликлар

“Долзарб ўн кунлик”: 10 та оила яраштирилди

Шаҳримизда ҳам шу кунларда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасининг режа графиги асосида қарздорлардан алимент ундириш бўйича “Долзарб ўн кунлик” тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида меҳнат ярмаркалари, сайёр қабуллар ва алимент тўлашдан бўйин товлаган фуқаролар учун сайёр судлар ўтказиш режалаштирилган.

Ингичкаликларга кўмир тарқатилди

Қишнинг совуқ кунларида аҳолининг электр энергияси ва газ таъминотига бўлган эҳтиёжи янада ортади. Бугун ингичкаликларнинг бу борадаги муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳудуддаги сектор штабига кўмир етказилди.
Ушбу кўмир маҳсулоти аҳолига арзонлаштирилган нархда шунингдек, ижтимоий ҳимоя муҳтож оилаларга тарқатилади.

Ички ишлар вазири ўринбосари Каттақўрғон шаҳрида бўлди

Куни кеча шаҳримизда бўлган Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов шаҳардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди. Дастлаб, сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказган вазир ўринбосари шаҳардаги ишчи гуруҳи фаолияти билан танишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM