ТАБРИК
20.02.2024 - 17:29Шаҳримиздаги “Ғарб мачит” маҳалласида яшовчи, 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шодиёна Махмудова жорий йилнинг 9-11 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича бўлиб ўтган мусобақада фаол иштирок этди.
Қувонарлиси Шодиён мусобақада фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Шодиёнанинг ота-онаси ва мактаб жамоасини муборакбод этамиз.