Янгиликлар

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ЎРНИ ҚАНДАЙ?

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя килинишини таьминлаш шунингдек, аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим аҳамият берилди.

КОРРУПЦИЯ-ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказиб, инсон ҳуқуқларининг  бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат ривожланиши учун ўта хавфли ҳисобланган  уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига имкон яратади.

«ЧОРРАҲАДАГИ ОДАМЛАР»

Бугун юртимизда ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш борасида кўплаб  ишлар амалга оширилмоқда.  Юртбошимиз томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг  тўртинчиси айнан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилишга йўналтирилган.

ҲАММА ГАП ЛОҚАЙДЛИКДА!

Бугунги кунда инсоният ҳаёти ва соғлиғига таъсир қилувчи, жиддий хавф солувчи иллатлардан бири сифатида тан олинган ОИВ инфекциясини олдини олиш, касалликни авж олишига йўл қўймаслик борасида кўплаб ишлар қилинмоқда. Лекин бу ишлар етарли эмаслиги, олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз натижасини бермаётганини яқинда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари бажарилишини таъминлаш бўйича вилоят комиссияси йиғилишида ўз исботини топди.

СИНОВДАН ЮКСАЛИШГА ҚАТЪИЙ ҚАДАМ

Каттақўрғон шаҳар педагогика коллежи биносида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ мулоқот ана шундай номланди.