Янгиликлар
Таълим соҳаси ходимлари ҳам хашарда фаол қатнашмоқдалар
16.03.2024 - 17:36Бугун шаҳримизда кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли тадбирда таълим сохаси ходимлари ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар.
Республика Ишчи гуруҳи шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлди
16.03.2024 - 14:30Куни кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг топшириғига кўра Республика Ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги Тиббиёт бирлашмасида бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида бирлашмада Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.
ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
16.03.2024 - 11:28Ёшлар билан манзилли ишлашни ташкил қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳримиздаги 6045 нафар ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бириктирилган.
Куни кеча шаҳар прокуратурасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ёшлар етакчилари ва бириктирилган масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Қонунбузар маъмурий жаримага тортилди
15.03.2024 - 17:40Бугун шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчасининг белгиланмаган жойига фуқаролар томонидан қурилиш ва маиший чиқиндиларининг ташланганлиги аниқланиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.