СОЛИҚ ИСЛОҲОТЛАРИ БИЗГА НИМА БЕРАДИ?

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасидаги асосий йўналишларидан бири бўлган солиқларни камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган.

Эндиликда солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, бу борада илғор хорижий тажрибадан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси мажлислар залида ўтказилган тадбирда ана шу масала диққат марказида бўлди. Унда Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Солик сервис Давлат унитар корхонаси масъул ходимлари маҳаллий тадбиркорларга семинар кенгаши доирасида  2020 йил солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар хусусида гапирдилар.

Тадбир савол-жавоб тарзида давом этди, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалаларда фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Семинар ишида шаҳар ДСИ бошлиғи в.б Ф.Ғаниев иштирок этди.

 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM