УЙМА-УЙ ЮРИБ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Ўзбекистон  Президенти топшириғига биноан муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш учун барча даражадаги раҳбарлар  ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.
Куни кеча шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов, Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиевалар ташкилот ва корхоналар раҳбарлари  ҳамрохлигида “Оқолтин” маҳалласига борди.  Улар маҳалла оқсоқоли билан биргаликда “Устоз” кўчасида яшайдиган аҳоли билан учрашдилар. Унда кишилар ўз муаммолари, таклиф ва шикоятлари билан шаҳар раҳбарларига мурожаат этдилар.
Уйма-уй юришлар махсус жадвал асосида бошқа кўча ва маҳаллаларда ҳам давом этади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM