Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига биноан бугун ушбу фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят Спорт бошқармаси томонидан ўтказилган "Гимнастрада" спорт фестивалида шаҳримиздан 12 кишидан иборат хотин-қизлар жамоаси ҳам қатнашиб, шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.
Фахрли биринчи ўринни қўлга киритган хотин-қизларимиз жамоаси ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.